30 июнда Кувайт амирлиги Ички ишлар вазири Муҳаммад Холид ас-Сабоҳ мамлакат парламентидаги нутқи давомида Кувайт ҳукумати мамлакатдаги мавжуд экстремистик гуруҳларга зарба беришга ваъда берганини айтиб ўтди.

“Биз экстремистлар билан уруш ҳолатида турибмиз... Мамлакатда бошқа экстремистик гуруҳлар бор ва улар бизга қарши ўз режаларини амалга оширгунча кутиб туриш ниятидамасмиз”, деб айтди вазир.

Маълумот учун, 26 июнда Кувайт пойтахти Ал-Кувайтда шиалар масжидида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди. Теракт оқибатида 27 киши ҳалок бўлган. Масжиддаги портлашни теракт содир этилган кун Кувайтга Саудия Арабистонидан келган 23 ёшли террорчи-худкуш амалга оширган.