Лондоннинг Хитроу аэропортининг биринчи терминали 29 июнь куни 47 йиллик фаолиятидан кейин ёпилди.

1-терминалнинг ёпилиши 2-терминалнинг кенгайишига ва агар аэропортлар бўйича ҳукумат комиссияси тегишли қарор қабул қилса, ҳукумат ва экологлар бир неча бир йиллардан бери қурилиши борасида баҳс олиб бораётган учинчи учиш-қўниш полосасининг қурилишига имкон яратади.

1-терминал ўзининг фаолияти чўққисида йилига 9 млн.дан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатар эди, бироқ охирги ойлар рейслар бошқа терминалларга ўтказилгани ҳисобига бу терминалдаги рейслар сони мунтазам равишда қисқариб борди.

Ёпилаётган терминалдан охирги самолётни учириш шарафига 1968 йилда ушбу терминалдан биринчи рейсни амалга оширган British Airways авиакомпанияси муяссар бўлди.

Айни пайтда Хитроу аэропортида катта миқёсдаги модернизациялаш дастури амалга оширилмоқда. Европанинг энг юкланган аэропортларидан бири тобора кўпайиб бораётган рейслар ва йўловчилар сонини аранг эпламоқда. Модернизациялаш дастури бир неча йил аввал 5-терминалнинг қурилишидан бошланиб, кейин 2-терминалнинг тўлиқ қайта қурилиши билан давом эттирилди. Шунингдек, 3- ва 4-терминалларнинг реконструкция қилиниши кўзда тутилган.