Makro супермаркетининг фейсбукдаги саҳифасида сариқ рангли тарвуз тиликлари сурати жойлаштирилди.

"Биз Таиландда етиштирилган сариқ тарвузларни илк марта супермаркетларимизда сотишни бошлаймиз", дейилади саҳифада.

Бундай тарвузларнинг бир донаси 13 минг сўмдан сотилаётгани айтилган.

Интернет фойдаланувчилардан бирининг сўровига жавобан бундай тарвузлар савдо тармоғининг барча филиалларида савдога чиқарилгани маълум қилинган.

Яна бир фойдаланувчи эса бу тарвузни татиб кўришга улгургани ҳақида ёзган ва унинг таъми нисбатан ширинроқлигини эътироф этган.