Мексиканинг энг йирик медиахолдинги Grupo Televisa АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп билан боғлиқ ҳар қандай лойиҳаларни бойкот қилишини айтди. Бунга Трампнинг мексикалик муҳожирлар ҳақидаги фикрлари сабаб бўлди.

РИА Новости агентлигининг эслатиб ўтишича, миллиардер Мексика АҚШга “унча яхши одамларни жўнатмаслиги”ни айтиб, уларни жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда айблаган.

“Трамп жаноблари мексикалик муҳожирларга нисбатан на самимият, на ҳурмат намойиш қилдилар, бу билан бутун Мексика аҳолисини ҳақорат қилдилар”, – дейилада бу масала юзасидан эълон қилинган баёнотда.

Televisa Мексиканинг энг йирик холдинги бўлиб, Лотин Америкасида испан тилида медиамаҳсулотлар тайёрлаш бўйича етакчидир.