Microsoft Corp. намойиш этилувчи интернет-реклама бозоридан кетди ва бу туркумдаги барча жиҳатларини AOL Inc. га сотиб юборди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, AOL компанияси Microsoft график, мобил ва видеореклама доирасидаги барча мажбуриятлари ва активларини қўлга киритган. Бундай мaжбурият ва активлар АҚШ, Канада, Буюк Британия, Бразилия, Германия, Испания, Италия, Франция ва Япония мамлакатлари ҳудуди бўйлаб амал қилади.

Шунингдек, AOL келгуси (2016 йил 1 январдан бошланади) 10 йил давомида Microsoftнинг Google билан биргаликда ишловчи интернет-қидирув тизими Bing`дан фойдаланади.