Нидерландия бош прокурори ва Украинада Боинг самолётининг қулаши бўйича тергов координатори Фред Вестербеке самолётнинг фалокатга учрашига алоқаси бўлиши мумкин бўлган шахслар рўйхати тузилганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда.

“Бизда қизиқиш уйғотаётган бир гуруҳ одамлар бор”, деб айтди Вестербеке Роттердамда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида ва бу одамлар ҳозирча формал тарзда гумонланувчилар ҳисобланмаслигини қўшимча қилиб ўтди.

Шу билан бирга у рўйхатда келтирилган исмлар бўйича ҳеч қандай маълумот бермади. Вестербекенинг айтишича, тергов жорий йил охиригача давом этиши мумкин.

24 июнда Нидерландиядаги шахси номаълум қолишини истаган бир манба Reuters ахборот агентлигига Амстердам ўз ҳамкорлари билан бирга Боингнинг қулашига алоқадорликда гумон қилинаётганларни суд орқали тақиб қилиш бўйича халқаро трибунал ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

26 июнда Москва Боинг самолёти фалокати бўйича халқаро трибунал ўтказиш ҳақидаги фикрни бесамар ва бемаҳал айтилган деб ҳисоблаши маълум қилинганди.