Олма-ота шаҳрида ногиронлар учун махсус жойни автомобили билан эгаллаб олган ҳолда, ўз мижозларини кутишни одат қилган ҳайдовчи жаримага тортилди. Бу ҳақда "Алматы" телеканалида маълум қилинган.

Телеканалнинг "Гувоҳ" номли кўрсатувида эфирга узатилган бу жараёнда унинг ҳужжатлари жойида эмаслиги, ҳамда саволларга ёлғон жавоб бериши кўрсатилади. Шунингдек, у журналистдан камерасини ўчириб қўйишини қаттиқ талаб қилади.

Натижада, тегишли қонун-қоидаларга амал қилмаган бу шахсга нисбатан 99 минг тенге жарима жазоси қўллланади.