АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Бразилия президенти Дилма Руссеф билан учрашуви чоғида Бразилияни “глобал даражадаги давлат” деб атади.

Бундан ташқари, икки давлат президентлари ўз давлатлари ўртасида одамларнинг ҳаракатланишини енгиллаштириш мақсадида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Март ойида Обама “Украинадаги ҳаракатлари кучидан кўра кучсизлигидан дарак берувчи Россияни “минтақавий давлатдан” бўлак давлат эмас”, деб айтган эди.