Австралиялик олимлар умуртқали жониворлардан қай бири дунёдаги энг чуқур инларни қазишини аниқлади. Бу Varanus Panopter эчкиэмарлари бўлиб чиқди.
Ушбу судралиб юрувчилар 3.6 м гача инла қазиши мумкин. Тадқиқот натижалари Biological Journal of the Linnean Society журналида чоп этилди.
Калтакесакларнинг спиралсимон инлари олимлар диққатини XIX асрдаёқ жалб қилган эди. Илгари уларни Palaeocastor қундузлари қазийди, деган тахмин мавжуд эди. Аммо тадқиқотчи Шон Дуди эчкиэмарлар яшайдиган ҳудудда бундай инлар кўплигини аниқлашга муваффақ бўлди. Тадқиқот Австралия шимолидаги Кимберли округида ўтказилди.
Биологлар 52та иннинг чуқурлигини ва ҳароратини ўлчаб чиқишди.
Иннинг охирида махсус кенглик яратилиб, у ерга эчкиэмарлар тухум қўяди. Бундай чуқурликда ҳарорат ўзгармаслиги боис эмбрион яхши ривожланади. Бундан ташқари, индаги намлик ташқарига нисбатан кучлироқ, бу тухумнинг сакких ҳафталик инкубация даврини қурғоқчил мавсумда ҳам ўтказиб олиш имконини беради.
Инлар нега спиралсимон қурилиши масаласи эса ҳанузгача аниқлаштирилган эмас. Бундай ин қазилиш техникаси кўп меҳнатни талаб қилади, Дуди ҳатто қазиш пайтида ер ўпирилиб, тупроқ остида қолиб кетган калтакесакларнинг жасадларини топди.