Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университетининг бир гуруҳ талабалари полицияга мурожаат қилиб, муассаса бухгалтерларини қаллобликда айблади. Бу ҳақда маҳаллий 31-канал хабар бермоқда.

Халқаро муносабатлар соҳасида таълим олаётган қизлар тўртинчи курсда ўқийди. Диплом ҳимояси арафасида улар ҳужжатларни текшириб чиқишди ҳамда ўқиш учун ўтказган пуллари уларда қайд қилинмаганини аниқлашди.

Шу йиллар давомида тўловларни қабул қилган уч нафар бухгалтер қаллобликда, бу пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда. Диплом олиш учун қизлар бу тўловларни бошқатдан амалга оширилиши талаб қилинади.
Бундай қаллобликнинг қурбонлари сони 500 кишига тенглиги айтилмоқда. Улардан аксарияти тўловларни бошқатдан амалга оширган, фақат 200 кишига полицияга мурожаат қилган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.