Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакиллари Қозоғистон чегарасида содир бўлган воқеани изоҳлаш ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бир қатор Қозоғистон онлайн нашрлари 28 июнь куни Сирдарёда балиқ овига чиққан Сариоғоч тумани фуқароси Валихон Аҳмедов ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилганлиги ҳақида маълумот тарқатган эди.
Ўзбекистон МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг маълумот беришича, 28 июнь куни Ўзбекистон чегара наряди 178-застава ҳудудида давлат чегарасини бузиш ҳаракатини тўхтатиб қолган.
“Икки қонунбузарга нисбатан қурол қўлланди, натижада улардан бири яраланди. Томонларнинг чегарачилари вакиллари ўртасида ўтказилган учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси чегарасининг Қозоғистон Республикаси фуқароси томонидан бузилиши факти кўриб чиқилди”, – дейилади хабарномада.
Шунингдек, қўмита вакиллари қозоғистонлик ҳамкасбларини чегара ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боришга чақирди.