Ўзбекистон Фанлар Академияси биоорганик кимё институти олимлари картошканинг серҳосил навларини яратиш борасида иш олиб бормоқдалар. Бу ҳақда академия президенти Шавкат Солиҳов маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, тадқиқотлар натижасида вирус инфекциясига иммунитети бор уруғлик картошка нави яратилди. Бу билан уруғчиликнинг бир қатор муаммолари ҳал қилинди.
“Келажакда мамлакат нафақат картошка импортидан воз кечиши, балки ўзи экспортчи давлатга айланиши мумкин бўлади”, – деб таъкидлаб ўтди Солиҳов.