2015 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган Польша Республикаси Сеймининг спикери ўринбосари Ежи Вендерлих бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ҳамкорликни, аввало, икки мамлакат парламентлари палаталари даражасидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ежи Вендерлих шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида бўлиб ўтган музокаралар самарали ўтганлигини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон депутатлари ва Европарламентдаги Польша вакиллари ўртасидаги ҳамкорликнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мулоқотда Польша элчиси Мариан Прзездзиэски иштирок этди.