Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарачилари яқинда бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда. Казинформ агентлигининг ёзишича, 28 июнь куни давлат чегарасида қозоғистон фуқароси Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ташланган. Бу воқеа икки давлат вакиллари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Воқеа Жанубий Қозоғистоннинг Сариоғоч тумани ҳудудидаги чегара зонасида содир бўлган. Шериги билан Сирдарёга балиқ овига чиққан Валихон Аҳмедов сув чегарасини бузишда айбланган, сўнг унга қарата огоҳлантиришсиз ўқ отилган. Унинг шериги Женгис Бакишев эсон-омон қирғоққа қайтиб келган.

Маълумотларга кўра, марҳум Валихон Аҳмедов 7 нафар фарзанднинг отаси эди.