Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари Нурмуҳаммад Муллабоев Санкт-Петербургда россиялик ҳамкасби Анатолий Антонов билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамда ШҲТ доирасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон делегацияси бугун бўлиб ўтадиган ШҲТ тадбирида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ўзаро ҳамкорлик режасини имзолайдилар.

2016-2017 йилларга мўлжалланган режани имзолаш маросими бугун Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Йиғилишда ташкилотга аъзо олти давлат вакиллари иштирок этади. Булар Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондир.