Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аёллар ва кекса инсонлар учун белгиланган максимал қамоқ муддатларини қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Киритилган ўзгаришга кўра, 60дан ошган кишилар ҳамда аёлларга нисбатан максимал қамоқ жазоси муддати учдан иккига қисқартирилади. Илгари бу кўрсаткич муддатнинг тўртдан уч қисмини ташкил қилар эди.
Бундай ўзгаришлар “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси тасдиқлаш учун олий палата – Сенат муҳокамасига киритилди.