“Агромаш” бош конструкторлик бюроси ҳамда қишлоқ хўжалиги механизацияси ва электрификацияси институти олимлари томонидан чўл ўсимликларини териш машинаси яратилди.
Охирги йилларда фойдали чўл ўсимликларининг ҳосилдорлиги 2-4 ц/га даражага тушиб кетди. Шу боис олимлар уларга жиддийроқ эътибор қарата бошлади.
Чўл ўсимликлари ҳосилини оддий йиғим-терим машиналари ёрдамида кесиб олиб бўлмайди. Шунинг учун тадқиқотчилар махсус техника яратдилар. Фан ва технологиялар тараққиётини мувофиқлаштириш қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ишланма чўл чорвачилигини ривожлантиришга ёрдам беради.