Ўзбекистон ички ишлар вазири икки шаҳар ва уч туман ИИБ раҳбарларини ўзгартирди, деб хабар беради “На посту” газетаси.
Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбари этиб майор Қудратжон Ўринбоев, Сирдарё вилоятидаги Ширин шаҳри бошқармаси раҳбари этиб эса майор Акбар Эгамназаров тайинланди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти Бешариқ туман бўлимига подполковник Сайидбаҳром Сайидмусаев, Бухоро вилояти Қоровулбозор туман бўлимига подполковник Баҳодирхўжа Шарипов, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туман бўлимига подполковник Азиз Алланазаров раҳбарлик қилиши белгилаб берилди.