20-24 июнь кунлари Италиянинг Римини шаҳрида бўлиб ўтган опера бўйича Фиесталония фестивалида ўзбекистонлик Аминзода Жуманиёзов 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда kamolot.uz сайтида хабар берилди.
Аминзода фестивалда “Мафтун бўлдим”, француз тилида “Кармен” операсидан “Эскамилё” арияси ҳамда италян тилида “Йиғлама” романсини ижро этди.
“Фестивалда “Мафтун бўлдим” романсини алоҳида рағбатга муносиб топилди, — деди Аминзода. — Томошабинлар бу операни алоҳида қизиқиш ва зўр қувонч билан қарши олди. Ўшанда, барчанинг кўзидаги ҳайратга яна бир бор гувоҳ бўлдим”.