“Милан” ва Италия терма жамоасининг афсонавий футболчиси Паоло Мальдини ҳозирги футбол юлдузларини Марадона билан таққослади.

“Месси, Неймар ва Суарес феноменал футболчилар, уларнинг статистикаси бундан далолат бермоқда. “Барселона” тарихга кириб бўлди, унинг тақдирига кўплаб рекордларни ўрнатиш битилган.

Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси. Фикримча, Лионелнинг охирги йиллардаги муваффақиятлари ҳисобга олинса, у Марадонадан ўзиб кетди”, деб айтмоқда Мальдини.