Россия президенти Владимир Путин вилоятлар губернаторлари кетма-кет икки муддатдан кўп марта ўз лавозимларида қолишларини тақиқловчи қонунни имзолади. Ушбу қарор ҳуқуқий ахборот порталида чоп этилди.

Ҳисоб 2012 йилдан – губернаторлик сайловларига қайтилган лаҳзадан бошлаб олиб борилади, унгача бўлган барча муддатлар бекор қилинади. Қонунда Россия Федерацияси субъекти раҳбари 5 йилдан кўп бўлган мухлатга тайинланиши мумкин эмаслиги ҳамда бундай мухлатлар иккитадан кўп бўлмаслиги айтилган.

Шу тариқа губернаторлар ваколатининг энг максимал муддати 10 йилдан ошиши мумкин эмас.

Аввалроқ ушбу қонуннинг қабул қилиниши федерация субъектлари олий лавозимли раҳбарлари алмашувини таъминловчи қонун меъёрларини аниқ ва бир хилда қўлланишига кўмак бериши айтилганди.