29 июнь куни номаълум шахс Қуддус шаҳри яқинидаги Швут Рахель шаҳарчасида отишма уюштирди. Оқибатда 4 киши яраланди. Бу ҳақда Исроилнинг “Гаарец” газетаси хабар берди.

Яраланганлар вертолёт ёрдамида яқин орадаги шифохонага етказилди. Айни пайтда босқинчи қидирилмоқда, воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.