"Реал" жамоаси "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччига қизиқишда давом этмоқда.

Tuttosport нашри хабарига кўра, Серхио Рамос жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига шу футболчи олиб келиниши мумкин.

Мадридликлар бу 28 ёшли футболчи учун туринликларга 30 млн евро беришга ҳамда футболчининг ўзига йилига 4 млн евро миқдорида маош тўлашга тайёрлиги айтилган.

Таққослаш учун, Бонуччининг "Ювентус"да оладиган маоши 2 млн еврога тенг.

Бироз олдинроқ, "Ювентус" бу футболчи билан шартномани 2019 йилгача узайтириш ҳамда унинг йиллик маошини 3,5 млн еврога кўтариш борасида келишувга эришгани маълум бўлганди.