Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси аскарлари тоғли ҳудудда машғулот ўтказиш вақтида 3 нафар ҳарбий сувга тушиб кетгани ва улар қидирилаётгани хабар қилинганди.
 
РИА Новости нашрида Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб, қилинган хабарга кўра, йўқолган аскарлар топилмаяпти.
 
Сувга тушиб кетган аскарларни қидириш ишларига 201-ҳарбий база аскарлари, Тожикистон ФВВ ходимлари ҳамда вертолётлар жалб қилинган.