Хитой ва Россия чегарасида махфий ер ости йўли топилди, деб хабар беради National Geographic журнали.

Бу йўл ўтган асрнинг 30-йилларида Манчжурия Япония томонидан босиб олинган пайтда СССР ва Хитой разведкачилари томонидан ишлатилгани аниқланди.

У шимоли-шарқий аксиляпон бирлашган армияси учун қазилган эди. Ғарблик мутахассислар КХДРга уюштирилган сафар чоғида бу йўлни қазишда иштирок этган кореялик ҳарбийлар билан суҳбатлар уюштириб, унинг жойлашган ерини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Нашрда қайд қилинишича, ер ости йўли Хэйлунцзян вилояти Дуннин уездини Россиянинг Приморье ўлкаси билан боғлаган (Владивостокдан 153 км).

1931-1932 йилларда Япония қўшинлари Манчжурияни эгаллади. Бунга жавобан Хитойда партизанлик ҳаракати авж олди. 1945 йили Манчжурия бирлашган Хитой ва Совет қўшинлари томонидан озод қилинди.