2014 йили Самарқанд вилоятида 580 тонна балиқ етиштирилди. Бунинг учун ҳудудда 50дан ортиқ янги балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар бермоқда.

2015 йилда бу кўрсаткични икки баробарга ошириш кўзда тутилган. Бу мақсадга эришиш учун вилоят ҳокимияти тегишли ташкилотлар олдига конкрет вазифалар қўйди. Хусусан, балиқ болалар ва емишни бошқа жойдан олиб киришни чеклаб, уларни шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш ва етиштириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Каттақўрғон, Пахтачи ва Самарқанд туманларидаги инкубацион цехлар фаолиятини янада кенгайтирилиши айтилмоқда.
110 га ҳудудда сув омборлари яратилади. Айни кунда 50 га ҳудудни эгаллаган сув омбори ишга туширилди. Йил охиригача 1.2 минг тонна балиқ етиштириш кўзда тутилган.