Самарқанд балиқчилик соҳаси мутахассислари қора икра олиш учун чўртан балиқ етиштириш технологияси ҳақида бош қотирмоқда. Бу ҳақда «Правда Востока» нашри хабар тарқатди.

Балиқчилар шунингдек, лаққа ва форель балиқлари етиштиришни кўламини кенгайтирмоқчи. Элликка яқин яратилган янги балиқ хўжаликлари натижасида йилига 1200 тоннага яқин турли хилдаги балиқларни етиштириш режалаштирилмоқда.

Бунинг учун вилоят ҳудудида 110 гектар сунъий сув ҳавзалари барпо этилади. Шунингдек, Каттақўрғон, Самарқанд ва Пахтачидаги инкубация цехлари ҳам кенгайтирилиши кўзда тутилган.