Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновнинг “Ворскла” билан шуартномаси 30 июнда тугайди. Аммо футболчи жамоа билан яна шартнома тузишга қарор қилганини маълум қилди.

“Клуб билан ўртамиздаги шартномам 30 июнда тугайди. Лекин бу ҳавотирли эмас. Чунки биз клуб билан шартномани яна бир йилга узайтиришга келишиб олдик. Жамоамиз янги мавсумда Еврокубокда иштирок этади. Мақсадимиз у ерда ҳам яхши натижа кўрсатиш. У ерга борганимдан кейин шартномага имзо чекаман. Уйга қайтаётганимдаёқ улар шартномага қўл қўйиб кетишимни айтишганди. Аммо уларга шошилмасликни, аввал уйга бориб келишимни ва сўнгра бемалол янги битим имзолашга вақтимиз бўлишини айтгандим. Мураббий билан ҳам телефон орқали гаплашдим ва унинг тинчланишини, албатта янги мавсумда ҳам “Ворскла”да тўп суришимни айтдим”—, дейди Турсунов “Футбол Экспресс” газетаси муҳбирига берган интервьюсида.

Манба: the-uff.com