Шу ҳафта сешанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ўзаро ҳамкорлик режасини имзолайдилар.

РИА Новости агентлигининг Россиянинг тегишли вазирлиги сайтида чиққан хабарномага таянган ҳолда ёзишича, 2016-2017 йилларга мўлжалланган режани имзолаш маросими бугун Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, йиғилишда ташкилотга аъзо олти давлат вакиллари иштирок этади. Булар Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондир.