АҚШда ишлаб келаётган швециялик қиз Уолл-Стритдаги собиқ бошлиғидан суд орқали 18 млн доллар маънавий зарар пулини ундирди. У бошлиғини тегажоғлиқ қилишда айблади.

Нью-Йорк суди қизнинг фойдасига ҳукм чиқарди. Associated Press мухбирининг суд залидан хабар қилишича, жараёнда омадсиз бошлиқ анча пайт қизнинг меҳрини қозонишга ҳаракат қилгани, аммо унинг кўнгли бандлигини билгач, ишдан бўшатиб юборгани аниқланган.

Бундан ташқари, қиз собиқ бошлиғи унинг қариндошларига “фош қилувчи” мактублар йўллагани ва турли усуллар билан шарманда қилишга уринганини иддао қилган.