“Манчестер Юнайтед” клуби “Реал” билан клубнинг марказий ҳимоячиси Серхио Рамоснинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Мадридликларнинг 29 ёшли вице-сардори учун манкунианликлар 28,6 млн фунт стерлинг таклиф қилишмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Манбанинг маълумотларига кўра, Рамос “Реал” раҳбариятига “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи эканлигини маълум қилган.

Аввалроқ инглиз клуби Рамос учун 60 млн евро таклиф қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, инглизлар футболчига умумий қиймати 55 млн еврони ташкил қиладиган 5 йиллик шартнома таклиф қилишган.