Тошкентнинг “Локомотив” қизлар жамоаси ҳужумчиси Солиҳа Ҳусниддинова Sports.uz сайтига интервью берди. Унда ёш истеъдодли спортчи яқинда бўлиб ўтган университет талаба қизлари ўртасидаги турнирдан олинган тажриба ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Мен Тошкент ахборот технологиялари университети жамоаси таркибида тўп сурдим, – дейди Ҳусниддинова. – Мен профессионал ўйинчилардан бири эдим. Ҳаммаси юқори даражада бўлиб ўтди. Ташкилотчилар аёллар футболида янги сўз айта олганлари учун уларга ташаккур айтишим керак. Бу лойиҳа юртимизда аёллар футболининг ривожланишига туртки бўлади деган умиддаман. Бундай тадбирлар кўпроқ ўтказилишини истар эдим”.

Ҳусниддинова бундай турнирларнинг янги истеъдодларни кашф қилишга ҳам имкон беришини таъкидлаб ўтди:
“Бундай мусобақалар мунтазам равишда ўтказилиб туришини истар эдим, улар туфайли янги истеъдодларни очиш мумкин бўлади. Шунингдек, аёллар термаси келажакда жаҳон миқёсида ҳам муносиб ўрин эгаллаши мумкин деб ўйлайман”.