Яқин Шарқ мамлакатлари ҳудудида тарқалган МЕРС кронавируси сабаб «Тошкент» хақларо аэропортида тиббий санитария текширувлари кучайтирилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мазкур юқумли касалликларга чалинган беморлар клиник маълумотлар ва эпидемиологик ташхислар натижасида аниқланади. Касаллик аниқланган тақдирда мазкур бемор зудлик билан хавфсиз ҳудудга олинади.

Ҳозирги кунга келиб Сеул, Дубай ва Шаржадан келаётган ҳар бир йўловчи иссиқликка реакция берадиган махсус телевизорлар орқали юқори тана ҳароратга эга ёки эга эмаслигини аниқланмоқда.

Кронавирус билан касалланган беморлар аниқланган тақдирда улар алоҳида ажратилган хоналарга ётқизилади ва зарур дори-дармонлар билан таъминланади.