29 июнь куни Тошкентда Цельсий шкаласи бўйича +38.8 даража қайд қилинди.
Метереологлар тақдим қилган маълумотларга қараганда, бу натижа 1902 йили қайд қилинган рекордга яқинлашди, аммо янгилай олмади. Ўшанда ҳавонинг кундузги максимал иссиқлиги +41.0 даража бўлган.