Тожикистонда уч нафар ҳарбий хизматчи Қўрғонтепа яқинидаги Вахш дарёсида чўмилаётганларида чўкиб кетдилар, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Ҳалок бўлган ҳарбийлар Тожикистонда жойлаштирилган Россиянинг 201-ҳарбий базасида хизмат қилганлар.

Маълумот учун, Вахш дарёси Тожикистоннинг энг тўлиб-тошиб оқадиган дарёси бўлиб, Амударёнинг тоғли ирмоғи ҳисобланади.