Канада хавфсизлик ва разведка хизматининг сайти хакерлар ҳужумига дучор бўлди. Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, унинг фаолияти ҳалигача тикланган эмас.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қандай гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Шунингдек, расмий изоҳлар ҳам берилмади.
Охирги икки ҳафта ичида ташкилот сайти кибержиноятчилар томонидан иккинчи марта бузилиши. 17 июнь куни ушбу сайт, адлия вазирлиги ва коммуникациялар хавфсизлиги марказининг сайтлари билан бир қаторда, баъзан Anonymous гуруҳи сифатида тилга олинадиган имижбордалар фойдаланувчилари томонидан блоклаб қўйилган эди.