29 июнь куни Яман пойтахти Сано шаҳрида бомба портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Маълум қилинишича, шаҳардаги ҳарбий госпитал яқинидаги машинага ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилиши орқали теракт содир этилган.

Шунингдек, камида 35 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Бу теракт учун жавобгарликни "ИШИД" ўз зиммасига олган.

Хабар қилинишича, бу терактдан мақсад ҳарбий госпиталдаги ҳусийчиларнинг 2 нафар етакчисини йўқ қилиш бўлган.