Япониянинг жанубида жойлашган Кагосима префектурасида охирги 50 йил ичидаги рекорд даражадаги кучли ёғингарчилик кузатилмоқда. Ҳудудда кучли шамол бўлиши эълон қилинди, Наканосима ороли аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Об-ҳаво мутахассисларининг маълумотларига кўра, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик миқдори соатига 92 мм.ни ташкил қилмоқда. Хусусан, NHK телеканалининг таъкидлашича, Тосима аҳоли пунктида уч соат ичида 160 мм.га яқин ёмғир ёғган.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, жала ёмғирлари чоршанба куни ҳам давом этади. Кюсю ва Наканосима оролларида 1 июнь эрталабига қадар ёғингарчилик миқдори 200 мм.гача етиши мумкин.

29 июнда Япониянинг Токуносима оролида рекорд даражадаги кучли жала ёмғирлари қайд қилинди.

Метеорологлар дарё тошқинлари ва ер кўчиши ҳолатлари хавфи ошганидан огоҳлантирмоқда. Шунингдек, момақалдироқ ва тўфон бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.