Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўртасидаги учрашув шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши кутилмоқда. Бу икки давлат раҳбарларининг 2013 йилдан буён биринчи икки томонлама учрашуви бўлади.

Киодо агентлиги бу маълумотни Япония ташқи ишлар вазири Синсукэ Сугияманинг қуйидаги сўзларига таянган ҳолда берди: “Кузда Япония, ХХР ва Корея Республикаси ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилса, биз бундан фойдаланиб япон-корейс саммитини ҳам ўтказишимиз мумкин”.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожига тўсқинлик қилиб турган масалалар Иккинчи Жаҳон уруши йиллари Япониянинг Кореяни босиб олгани билан боғлиқдир. Айниқса, ўша йилларда Япония томонидан корейс аёлларининг фоҳишаликка мажбур қилингани ҳамда Япон денгизи ғарбидаги Токто (Такэсима) ороли билан боғлиқ ҳудудий баҳслар кескин муҳокамаларга сабаб бўлади.