Японияда Синкансэн номли юқори тезликдаги поездлар учун мўлжалланган йўлда Токиодан Осака томон ҳаракатланаётган “Нодзоми” экспресс поезди маҳалий вақт билан 11:30 да ёниб кетди. Тўсатдан поезднинг бош вагони оқ тутун ичида қолди. Поезддаги электр таъминоти зудлик билан ўчириб қўйилди. Таркиб Одавара шаҳри ҳудудида тўхтатилди.

Вагонга кираверишда ушбу фавқулодда ҳолатнинг эҳтимолий айбланувчиси аниқланди. Аниқланишича, 30 ёшлар атрофидаги эркак ўзининг устидан тез алангаланувчи суюқликни қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган. Икки йўловчи қайнаб кетган машина мойи оқимига тушиши оқибатида жиддий жароҳат олди.

Яна икки йўловчи ҳалок бўлди, кўпчилик йўловчилар турли шикастланишлар ва куйиш жароҳатлари олишди.

Бу нохушлик япон юқори тезликдаги поездларининг ўтган асрнинг 60-йилларидан бери давом этиб келаётган тарихида бундай йирик миқёсдаги илк кўнгилсиз воқеа бўлди.