“Ёш қутқарувчи” мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон 01 Июль 2015 5505

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 19-июлдаги 208-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларнинг Республика босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа Фавқулодда вазиятлар, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва “Камолот” ЁИҲ томонидан Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати. 



Мусобақанинг асосий мақсади фавқулодда вазиятлар чоғида тўғри ҳаракт қилиш, жабрланганларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда тезкорлик ва аниқлик даражасини амалда синаб кўриш. 

Мусобақа 26-июн куни Самарқанд шаҳридаги “Сўғдиёна” дам олиш ва истироҳат боғида ўтказилди. 



Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та жамоа, 112 нафар ёш қутқарувчилар иштирок этишди. 

Мусобақа якунида турли номинатсиялар бўйича номзодлар аниқланди. Жумладан: 

“Жамоанинг энг яхши шиори” – Навоий вилояти Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежи жамоаси; 

“Энг яхши клуб фаолияти ёритилган фото албом” – Бухоро вилояти Когон саноат ва транспорт коллежи жамоаси; 

“Энг яхши клубнинг формаси” – Қорақалпоғистон Республикаси Шуманой педагогика коллежи жамоаси; 

“Энг яхши ташкил этилган кўргазма” – Наманган юридик коллежи жамоаси; 

“Энг яхши жамоанинг байроғи” – Тошкент шаҳри Тошкент педагогика университети қошидаги академик лицей жамоаси; 

“Энг яхши тоғ тайёргарлигига эга жамоа” – Самарқанд вилояти Ургут савдо ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси; 

“Энг яхши қутқарувчи қиз бола” номинатсияси - Навоий вилояти Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежи ўқувчилари Фотима ва Зухра Суннатовалар; 

“Энг яхши қутқарувчи ўғил бола” – Қашқадарё вилояти Қарши иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Холбой Тўрақулов; 

“Энг хамжиҳат жамоа” – Андижон вилояти Жалақудуқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ҳамда Сурхондарё вилояти Термиз саноат ва транспорт касб ҳунар коллежи жамоаларси; 

“Энг билимдон жамоа” – Андижон вилояти Жалақудуқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ саноат иқтисодиёт коллежи жамоаси; 

“Энг яхши тиббий ёрдам кўрсатган жамоа” – Самарқанд вилояти Ургут савдо ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси; 

“Ғалабага иштиёқи учун” – Навоий вилояти Нурота ижтимоий иқтисодиёт коллежи жамоаси. 

Мусобақанинг умуий натижалари бўйича ҳайъат кенгаши энг яхши жамоаларни аниқлашди. Унга кўра: 

1 ўрин – Самарқанд вилояти Ургут савдо ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси; 

2 ўрин – Фарғона вилояти Қувасой иқтисодиёт коллежи жамоаси; 

3 ўрин – Тошкент шаҳри Тошкент педагогика университети қошидаги академик лицей жамоаси. 

Эътиборлиши шундаки ёш қутқарувчиларимизга профессионал қутқарувчилар, ўт ўчириш бригадаларининг чиқишлари манзур бўлиб, уларнинг профессионаллик маҳоратлари катта таъсурот қолдирди. 

Шундай қилиб мусобақа ташкилотчилари томонидан ғолибларга ва барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва дипломларни тантанали равишда топширишди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар