Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U20 жамоаси чорак финалда ўз юришини тўхтатган эди.
Спорт телеканали орқали эфирга узатилган "Soccer club" кўрсатувида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов мундиалда кўзланган мақсадга ета олишмаганида ўзбек футболидаги барчани айблаб ўтди.

"Биз ярим финалга чиқишни бош мақсад қилгандик. Бироқ мундиалда кўзланган мақсадга эриша олмадик. Бунда футболга алоқадор барча айбдор. Биз футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, умуман футбол жамоатчилигидаги ҳамма бирдек айбдор", - дейди "Бунёдкор" ҳимоячиси Рустам Ашурматов.

Манба: championat.asia