Голливудлик актёр Бен Аффлек ва актриса Женнифер Гарнер ажрашишларини расман эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Узоқ мулоҳазалардан кейин биз ажрашиш ҳақида мураккаб қарор қабул қилдик”, деб айтди жуфтлик қўшма баёнотда.

Аффлек ва Гарнер яхши дўст ва ўз фарзандларига яхши ота-она бўлиб қолишга ваъда бердилар.

Жуфтлик 2005 йилда турмуш қурган, уч фарзандлари бор. Жуфтлик ўз мурожаатида жамоатчиликдан уларнинг фарзандларининг шахсий ҳаётига ҳурмат билан муносабатда бўлишни илтимос қилиб қолишди.