Cargolux компаниясининг Boeng-747-400F самолёти Туркманбоши шаҳрига биринчи тижорий юк ташиш рейсини амалга оширди. Лайнер йўналиши Гонгконгдан Будапештгача боради, орада у Туркманистонга қўниб ўтади.

Туркманистон ва Люксембург ҳукуматлари ўртасидаги келишувга ҳамда икки давлат авиацион органлари томонидан имзоланган шартномага мувофиқ компания Туркманистонга ҳафтасига тўртта рейс амалга оширади.