Дубайда 3D-босма ёрдамида қуриладиган дунёдаги биринчи бино қад кўтаради

Технология 01 Июль 2015 5643

Дубайда 3D-босма ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи офис биноси қад кўтаради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ушбу қурилишни Дубай ҳукумати ва 3D-принтерлар бозорида ўзини биринчилардан бўлиб намоён этган Хитойнинг WinSun Global компанияси амалга оширади.

Қайд этилишича, янги бино 185 кв метр майдонда 6 метрли принтер ёрдамида қатлам-қатлам қилиб босиб барпо этилади. Қурилиш материаллари сифатида гипс, темирбетон, пластик ва темир тўрга эга шиша тола ишлатилади.



Қурувчилар босма ёрдамида нафақат бинонинг асосий элементларини, балки ички безаклари ва мебель жиҳозларини ҳам яратишни режалаштиришмоқда.

Лойиҳа ташкилотчилари бундай технологиядан фойдаланиш классик усулдаги қуришга нисбатан вақтни 50-80 фоизга тежашга ёрдам беришига ҳамда меҳнат сарфларини минимал даражага келтиришга умид билдирмоқда.

Ушбу қурилиш жорий йилда бошланган “Museum of the Future” (“Келажак музейи”) лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49337 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1021 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 427 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1713 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1301 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2076 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2349 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3409 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3359 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар