Эдвард Сноуден ҳақидаги фильмнинг расмий трейлери чиқди

Маданият 01 Июль 2015 4014

Интернетда АҚШлик режиссёр Оливер Стоун суратга олган “Сноуден” фильмининг расмий трейлери пайдо бўлди. Фильм АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳақида бўлиб, фильмда унинг ролини актёр Жозеф Гордон-Левитт ижро этган.

Фильмда, шунингдек, Шейлин Вудли, Мелисса Лео, Закари Куинто, Том Уилкинсон, Рис Иванс ва Николас Кейж ҳам роль ижро этган.

Оливер Стоун фильмнинг сценарийсини тасдиқдан ўтказиш учун Эдвард Сноуден билан учрашиш учун шахсан ўзи Москвага келган эди. Учрашув пайтида режиссёр Сноуден билан унинг ролини ижро этувчи актёр номзодини келишиб олган.

Фильмнинг 1,5 дақиқалик трейлерида Сноуден “дунёдаги энг қидирлаётган одам” деб таърифланган. Фильм катта экранларга Рождество байрамига чиқарилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар