Google Photos дастурининг алгоритми икки нафар қора танли шахснинг фотосуратини таҳлил қилиб, уларни гориллага қиёслаб, “горилла” теги билан белгилаган, деб айтмоқда ушбу афроамерикаликлардан бири твиттердаги аккаунтида.

Дастур тасвирни таҳлил қилиб, уларни муайян таянч сўзлар бўйича саралайди. Дастур Jacky Alcine лақабли фойдаланувчининг ўз дугонаси билан тушган суратини “горилла” деб номланган папкага жойлаштирган.

Google муҳандиси Йонатан Цунгер бу нохуш ҳолат учун кечирим сўради. Унинг айтишича, муаммо ҳал қилинди, бироқ келгусида саралаш алгоритмини такомиллаштириш учун қўшимча иш амалга оширилиши зарур.