Греция Халқаро валюта жамғармасининг молиявий кўмак дастуридан маҳрум бўлди. Дастурнинг амал қилиш муддати тугади.

Греция Халқаро валюта жамғармаси кредити бўйича тўловни амалга ошира олмаган биринчи ривожланган давлат бўлди. Иккинчи молиявий ёрдам пакети доирасидаги фойдаланилмай қолган маблағлар (7.2 млрд евро) энди Грецияга берилмайди.

Шунингдек, банкларни рекапитализация қилиш харажатларини қоплашга қаратилган 10.9 млрд евролик дастурнинг амал қилиш муддати ҳам тугади.