Hewlett-Packard компанияси сервер бизнеси раҳбари ишдан бўшатилди

Технология 01 Июль 2015 905

30 июнь куни АҚШнинг Hewlett-Packard вендорида ўтказилаётган кенг миқёсли реструктуризация туфайли сервер бизнеси раҳбари ишдан бўшатилгани маълум қилинди.
Компаниянинг расмий баёнотига кўра, ёзда президент ўринбосари, HP Enterprise Group бўлинмаси бош менежери, 47 ёшли Билл Вегте тарк этади. Истеъфо сабаблари маълум қилинмаган. Шунчаки Вегте бундан буён янги лойиҳалар устида ишлаши таъкидланган.
HP’га келишидан олдин (2010) Вегте Microsoft компаниясида раҳбар лавозимлардан бирини эгаллаб турган. У, жумладан, Windows 7 операцион дастурини яратиш бўйича масъул шахслардан бири эди. HP’да у бир неча ой ичида операцион директор лавомизини эгаллади.
2013 йил августида Билл HP Enterprise бўлинмасига раҳбарлик қила бошлади. 2015 йил 1 ноябрида HP Enterprise мустақил компанияга айланади.
2014 йил октябридан буён Билл Вегте реструктуризация ишлари билан шуғулланиб келмоқда, шу боис бўлинмани бошқариш бўйича кўплаб ваколатлар Антонио Нерига берилган эди. Вегтенинг истеъфосидан сўнг Нери бўлинманинг бош менежерига айланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6697 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24188 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56228 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38782 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 537 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 887 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 846 Спорт
Кўпроқ янгиликлар