АҚШ Давлат департаменти мамлакат президентлигига Демократлар партиясидан номзод ҳисобланадиган Ҳиллари Клинтоннинг электрон ёзишмаларини чоп этди. Бу ҳақда ташкилот хабарномасида қайд этилган.

Қайд этилишича, бу хатлар Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат бош котиби бўлиб ишлаган даврда, 2009 йилнинг мартидан декабргача бўлган муддатда ёзилган.

Маълум бўлишича, ҳозиргача хатларнинг 3 минг саҳифалик қисми чоп этилган.

2016 йилнинг 15 январигача хатлар тўлиқ ҳажмда чоп этиб бўлиниши айтилган.